«Энг яхши адвокат» танловини ўтказиш тартиби белгиланди



 
  Расм манбаси : Weekly.kz

Танлов икки босқичда ташкил қилинади. Ҳар бир ҳудуд “энг яхши адвокатлик тузилмаси” ва “энг яхши адвокат” номинацияларига учтадан номзод кўрсатиши мумкин

Жорий йилда Ўзбекистонда «Энг яхши адвокат» ва «Энг яхши адвокатлик тузилмаси» республика танловлари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Танловларнинг тартиби, шартлари ва ўтказиш муддатлари белгиланди. 2 босқичдан иборат бўлган танловнинг биринчи босқичи Адвокатлар палатасининг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида жорий йилнинг февраль ойида ўтказилса, иккинчи босқичи март ойида ташкил этилади.

Танловда якунланган йил давомида адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади. Бунда ҳар бир ҳудуддан 3 тадан энг яхши адвокатлик тузилмаси ва адвокат номзодига таклифлар 2018 йилнинг 28 февраль кунига қадар Адвокатлар палатасига тақдим этилиши лозим.

Улар орасидан адвокатлик тузилмалари раҳбарлари ва адвокатлар ҳакамлар ҳайъати томонидан суҳбатдан ўтказилиб, йилнинг энг яхши 3 та адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар аниқланади.

Танлов ғолиблари жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида тақдирланади.

Маълумот учун: танловда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар фаолият кўрсатган адвокатлик тузилмаларидан ҳамда интизомий жавобгарликка тортилган адвокатлардан ташқари барча адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар иштирок этишлари мумкин бўлади.

2019-01-26 16:04:39  |  2272 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация