Яна коррупция: Бухоро шаҳри ҳокимлиги амалдори муҳтожларга аталган уйни сотаётганида қўлга тушди



 
  Расм манбаси : 2000.ua

У кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш эвазига 1200 доллар тама қилган

Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, Kun.uz маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ҳокимлик мутасаддиси талаб қилган 1200 долларнинг 500 долларини олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2019-01-24 19:07:54  |  2097 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация