Коррупция ҳақида тасдиқланган хабар берган шахслар мукофотланади



 
  Расм манбаси : Viral Sac

Шунингдек, пора берилиши ҳақида маълум қилган давлат хизматчилари ҳам рағбатлантирилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш механизмлари ишлаб чиқилади. Бу президент томонидан 17 январь куни имзоланган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастурида кўзда тутилган.

«Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, шу мақсадда 2019 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган ҳужжатларда қуйидагилар назарда тутилади:

Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини ташкил қилиш;

Коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хизматларни рақамлаштириш, уларни «ягона дарча» тамойили асосида бериш ва давлат хизматлари марказларига ўтказиш;

Коррупция ҳолатларини аниқлашга ёрдам кўрсатувчи «холис фуқаро» тизимини жорий этиш, бунда жамоатчилик назорати ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини ошириш;

Ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақида хабар беришга имконият яратувчи ягона портални ташкил этиш ва ишга тушириш;

Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлигини таъминлаш;

Пора берилиши ҳақида хабар қилган давлат хизматчилари, шунингдек, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида тасдиқланган хабар берган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратиш;

Коррупцияга қарши курашиш комиссияларининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш, халқаро ташкилотлар, жумладан, ИHTTнинг коррупцияни олдини олишга оид тавсияларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва амалга ошириш.

2019-01-18 17:00:03  |  2205 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация