“Кўча ҳуқуқи”, “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” ва бошқа лойиҳалар амалга оширилади



 
  Расм манбаси : Minjust.uz

Адлия вазирлиги президент фармони билан белгиланган вазифалар ижроси доирасида режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот берди

Жорий йилда Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини яхшилаш мақсадида “Street law” (Кўча ҳуқуқи) ва бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда 11 январь куни ўтказилган “Адлия ахбороти” брифингида маълум қилинди.

Хусусан, “Кўча ҳуқуқи” лойиҳасини ҳуқуқшунос талабалар, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи кўмагида ташкил этиш режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирлар “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони ижроси доирасида амалга оширилади.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 январгача қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали, 2019 йил 1 июлгача эса аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади.

Шунингдек, фармон билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди ва унинг доирасида болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилиши белгиланди.

Портал қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;

- кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;

- ҳуқуқий ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар.

Оилада ҳуқуқий саводхонликни оширадиган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма бепул тарқатилади. Бундан ташқари, маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” ташкил этилади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” ва “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича ўргатиш жорий этилади.

Ёшдан келиб чиқиб ҳуқуқий саводхонликнинг минимал талаблари тасдиқланади. Аҳолини қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар юзасидан “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси амалга оширилади.

2019-01-12 18:58:14  |  2774 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация