Аdvice.uz бепул ҳуқуқий маслаҳатлар портали 1 июлгача ишга тушади



 
  Расм манбаси : European Commission

2019 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига киришилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади. “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, портал 2019 йил 1 июлгача ишга туширилиши керак.

Шунингдек, 2020 йил 1 январгача қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет порталини ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.

Мазкур чора-тадбирлар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ҳам Аdvice.uz порталини ташкил этиш назарда тутилган.

2019-01-10 13:35:05  |  2299 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация