​Бош прокурор ўринбосари жиноят бўйича тақдимнома киритиш амалиётини ҳимоя қилди



 
  Расм манбаси : Эркабой Таджиев. Kun.uz

Эркабой Таджиев гумондаги шахснинг ишхонаси ва маҳалласига тақдимнома юбориш жиноят сабабларини бартараф этишда муҳим, деб ҳисоблайди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Таджиев жиноят содир этилганидан сўнг, иш судга етиб бормасидан гумонланувчи (айбланувчи) яшайдиган маҳалла ва унинг ишхонасига тақдимнома киритиш амалиётининг айбсизлик презумпциясига таъсири ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, тақдимнома жиноятни келтириб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида киритилади.

«Ҳақиқатан, иш судга юборилгунга қадар, жиноят бўйича тақдимномалар киритилади. Тақдимноманинг мазмуни – жиноятни келтириб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида [тақдимнома] киритилади.

Бош прокурор ўринбосарининг фикрича, мазкур тақдимнома киритиш амалиётининг айбсизлик презумпциясига дахл қилиши билан боғлиқ жиҳатлар Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилинаётганда чуқур ўрганиб, синчковлик билан кўриб чиқилиши керак. Шу билан бирга, у терговчиларнинг тақдимномасини жуда муҳим, деб ҳисоблайди.

“Тақдимнома жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда, терговчиларнинг олдига шундай вазифа қўйилганки, улар томонидан жиноятларнинг туб сабаблари жуда чуқур ўрганилиб, аниқланиши лозим», –  дейди Э.Таджиев.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297-моддасида жиноят сабабларини бартараф этиш ва олдини олиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор тегишли органлар (шахснинг иш жойи, маҳалласи)га тақдимнома киритиши белгиланган.

Бироқ мазкур амалиёт кейинги пайтларда айбсизлик презумпциясига зид эканлиги сабабли танқид қилинмоқда. Зеро, у ҳали суд томонидан шахснинг ҳаракат ё ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо берилмай, жиноятни келтириб чиқарувчи омиллар бартараф этишни назарда тутади. Бу эса аксари ҳолларда жинояти исботланмаган шахснинг одамларда салбий муносабат уйғотишига, иш жойидан бўшатилишига сабаб бўлмоқда.

2019-01-19 20:34:42  |  2767 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация