Судда 5 йил бенуқсон ишлаган ўрта маълумотли ходимларга олий юридик таълим олиш учун имтиёз берилади



 
  Расм манбаси : news.ngs.ru

Ўрта, ўрта-махсус ва “номутахассис” ходимларни кейинчалик камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида имтиёзли равишда ўқитиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 5 йил ва ундан ортиқ бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида олий юридик таълим муассасалари сиртқи бўлимларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизими жорий этилади.

Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Дастурга кўра, мазкур тартиб 2019 йил 1 апрелга қадар қабул қилиниши режалаштирилган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги президент қароридан ўрин олади.

Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва ДХХга юклатилган.

2019-01-05 16:17:13  |  3495 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация