Солиқ текширувини ўтказиш учун асослар ўзгарди



 
  Расм манбаси : spmag.ru

Солиқ кодексининг 88-моддаси янги таҳрирда

Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддаси (Солиқ текширувини ўтказиш учун асос) янги таҳрирда қабул қилинди.

2019 йил 1 январдан солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти қуйидагилар асослар мавжуд бўлганида текширилиши мумкин:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга розилиги, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсади, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилади;

давлат солиқ хизмати органининг буйруғи, буйруқда текширувни ўтказиш мақсади, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга бўлган розилиги жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки тадбиркорлик субъектлари фаолияти таваккалчилигини таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текширишни ўтказиш учун асос бўлади, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, ўтказилиш муддатлари ва текширувни асословчи сабаблар кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширувни ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.

Тугатилаётган юридик шахсни ва фаолияти тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорни солиқ текширувидан ўтказиш учун:

тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг юридик шахс тугатилаётганлиги ва ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилаётганлиги тўғрисидаги ёзма билдириши;

давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.

2018-12-25 16:42:34  |  2158 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация