Қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилинади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди, деб ёзади Norma. 

Биринчидан, МЖТКнинг 178-моддаси 7-қисмида назарда тутилган жавобгарлик кенгайтирилмоқда. Қуйидагилар учун ҳам жарима солинади:

истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш;

товарни унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш;

маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш;

қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш.

Бир вақтнинг ўзида норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек уларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун ҳозир назарда тутилган санкция қўлланишда давом этади. 

Юқорида санаб ўтилган ҳаракатлар учун жарима фуқаролардан 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача ва мансабдор шахслардан 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади.

Иккинчидан, МЖТКнинг 178-моддаси 7, 8 ва 9-қисмларидаги санкциялар сирасига ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш қўшилди. Шу тариқа, жарима билан бир вақтнинг ўзида товар – алмаштириб қўйилган, қалбакилаштирилган ва яроқлилик муддати ўтган ёки ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган товар (дори воситалари ва тиббий буюмлар, озиқ-овқат маиший кимё товарлари, таҳр.) мусодара қилинади. Бу кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар такроран содир этилишига ҳам тааллуқли, яъни улар ҳар гал содир этилганда товарлар мусодара қилинади.

Мазкур тоифадаги ишлар маъмурий суд томонидан кўриб чиқилади. Мусодара қилишни Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари амалга оширадилар. Бироқ муайян шароитда санкциялардан қутулиб қолиш мумкин.

Агар ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган, фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилмаган, сотувчи (тадбиркорлик субъекти ёки унинг ходими) ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган (масалан, товарларни пештахтадан олиб ташлаган) ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган (масалан, харидорларга пулни қайтарган) бўлса, унга нисбатан ишни юритиш бошланмайди, бошланган иш эса тугатилади (МЖТКнинг 271-моддаси 11-бандига қаранг).

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, тузатишлар 2019 йил 24 январдан кучга киради.

2018-10-29 17:21:08  |  2306 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация