Бош прокурор ўринбосари: Экстремизмга қарши курашда профилактикага таянилмоқда



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Эркин Йўлдошевнинг айтишича, махсус рўйхатлар тузиш амалиётига барҳам берилган

Ўзбекистон учун экстремизмга қарши курашда унинг оқибатларига қарши кураш эмас, балки профилактика чоралари устувор аҳамиятга эга. Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Халқаро пресс-клуб сессиясида шундай баёнот берди.

Бош прокурор ўринбосарининг таъкидлашича, мамлакатда одамлар синчковлик билан ўтказилган терговлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назарига тушади. Яъни, унга кўра, аввалгидек далил-исботларсиз, фақат шубҳа ёки миш-миш асосида экстремизмга мойил шахсларнинг махсус рўйхатини тузиш амалиёти қўлланилмаяпти.

«Табиийки, экстремизм элементлари бўлган қайсидир жиноят ишлари биргаликда тергов қилинади. Аммо бу улар умумий характерга эга дегани эмас. Бизда, мамлакатимизда бундай вазият йўқ», – дея таъкидлади Эркин Йўлдошев.

Декабрь аввалида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республикада диний-экстремистик ташкилотларга аъзо бўлганликда гумонланган 20 мингдан ошиқ киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рўйхатидан чиқарилганини маълум қилган эди. Жорий йилда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлиги учун қамалган 646 киши жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинди.

2018-12-20 20:26:32  |  2517 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация