Фоҳишахона сақлаган шахс 22 млн сўм жарима тайинланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Судланувчи Қ.Г. шартномасиз ижарага олинган уйида фоҳишахона ташкил қилган ва ушбу “хизмати” учун соатига 50 минг сўм пул олиб келган

2018 йилнинг 8 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман судининг сайёр очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчи Қ.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддасига (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) асосан жиноят иши кўриб чиқилди.

Kun.uz хабарига кўра, судланувчи Қ.Г. муттасил равишда ижарага турган жойини фуқароларга маълум ҳақ эвазига фойдаланишга берган. Яъни, бу жойда уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. ИИБ ходимларининг тезкор тадбири натижасида аниқланишича, бундай “хизмат” учун соатига 50.000 сўм миқдорида пул олган. Шунингдек, судланувчи ижарага турган жойини ҳеч қандай шартномасиз фойдаланган. Бир неча гувоҳлар ва судланувчининг ўзи томонидан айбига иқрорлиги натижасида суд томонидан ҳукм чиқарилган.

Суд Қ.Г.га қўйилган айбловларни исботланган деб топди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари миқдорда, яъни 22 116 000 сўм жарима жазоси тайинлади.

2018-11-21 23:43:08  |  2021 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация