Бош прокуратура: Гулнора Каримова Ўзбекистонда жазо муддатини ўтамоқда



 
  Расм манбаси : KP.UA

Унинг қаерда сақланаётгани очиқ айтилмади, барибир...

Ўзбекистон Биринчи Президентининг қизи, коррупция ишида айбланиб қамалган Гулнора Каримова, айрим маълумотларда эълон қилингани каби чет элга чиқиб кетмаган, балки шу ерда жазо муддатини ўтамоқда. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Халқаро пресс клубнинг 19 декабрда ўтказилган сессиясида маълум қилди.

Бош прокуратура мулозимининг сўзларига кўра, Г.Каримова Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этган жиноятлари учун суд томонидан муайян жазоларга ҳукм қилинган бўлиб, айни вақтда суд томонидан қонунда белгиланган тартибда тайинланган жазони ўтамоқда. Жазо Ўзбекистон ҳудудида ўталмоқда.

“Таъкидлаб айтаман, ким бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қонун олдида баробар. Бу шахсга нисбатан ҳам шу принцип амал қилмоқда», – дея прокурор ўринбосаридан иқтибос келтиради Kun.uz.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Гулнора Каримованинг ўғли, айни вақтда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида истиқомат қилаётган кичик Ислом Каримов онаси Гулнора Каримова жамоатчилик ишларида иштирок этишга қайтиш ниятида эканини билдирган эди.

2018-12-19 23:38:57  |  3307 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация