Адвокат ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олсин!
Адвокатга ишонч билдирувчи ёки унинг ҳимояси остидаги шахслар қамоққа олинган бўлса, амалиётда, адвокатларга улар билан фақат тергов изоляторидагина холи учрашиш тартиби жорий этилган булиб, турли ҳуқуқ-тартибот идораларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида (ҳарбий бўлса гаубвахтада) сақланаётган ҳимоясидаги фуқаролар билан учрашиш учун адвокатнинг бир неча ўн кунлаб кутишига тўғри келяпти, адвокат ордери билан учрашишига бирор марта ҳам имкон берилмаяпти. Адвокатнинг ўз ҳимоясидаги шахс билан ҳоли учрашиш ҳуқуқи эса мазкур муассасалар томонидан таъминланмайди.
Яна бир муаммо эса суд, прокуратура, ИИБ, ДХХ тергов идораларига, мажбурий ижро бюролари, солиқ ва валютага карши курашиш депортаментлари биноларига кириш ва чиқишда адвокатни жуда узоқ куттириш, бир неча соатлаб турли текширувлардан ўтказиш, қўлидаги сумкалари, ҳатто ручка ва кўзойнакларигача олиб қўйиб, досьесиз, қуруқ ҳолда, шунда ҳам, худди жиноятчи каби алоҳида бир ходим кузатуви билан ичкарига олиб кириш ва олиб чиқиш (ваҳоланки, ҳар бир идорада видео кузатув камералари мавжуд) ҳолатлари ҳам адвокатлик ҳуқуқларининг паймол қилинишидир. Зеро, ҳасад қилиб эмас, таққослаш учун айтайлик, масалан, прокурор ёки терговчига ҳеч қачон бундай муомала қилинмайди. Демак, тенглик тамойиллари амалда бузилмоқда. Қолаверса, адвокат ҳуқуқларининг бу тарзда очиқчасига бузилиши унга руҳий босим ўтказиш сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин.
(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш