Қонунлар бир-бирига зид!



Отабек Шодибоев, «STATUS» адвокатлик фирмаси адвокати:

– Адвокатлик сўровларига жавоб бермаганлик учун жавобгарликни кучайтириш борасида қонунчиликка киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар бизни хурсанд қилди. Аммо бу борада ҳали ечимини кутаётган жиҳатлар кўп. Шулардан бири адвокатлик сўровларини татбиқ қилиш доираси ҳамон чегараланиб қолаётганлигида.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги қонунида банк сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этилиши мумкин бўлган ҳолатлар ва идоралар белгиланган бўлиб, унда адвокат сўрови қайд этилмаган. Қонунинг 16-моддасида эса «Агар банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги талаб ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ бўлмаса, банк бундай маълумотлар тақдим этишни рад қилиши шарт»лиги белгиланган. Шу боис банклар томонидан адвокатлик сўровларига жавоб берилмайди. Бу эса «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг адвокатлик сўровларига барча ташкилотлар жавоб беришлари мажбурийлиги ҳақидаги меъёрига зид. Қонунларимиздаги ана шу қарама-қаршиликлардан ҳам кўриняптики,  ҳали уларни бир-бирига мувофиқлаштириш борасида муаммолар етарлича.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-12-17 11:22:54  |  2642 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация