Ўринли танқидлар ва асосли таклифлар билан



 
  Расм манбаси : "Advokat" jurnali

27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Адлия вазирлиги ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ўтказилган семинар бошидан охиригача ана шундай руҳда давом этди. Зеро, тадбирни Палата раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Садиқовнинг ўзи жиддий танқид ва таҳлилга асосланган маърузаси билан бошлаб, семинарнинг барча иштирокчиларини эркин фикр алмашишга ва фаол мулоқотга чорлади. Натижада маърузачилар ҳам, музокара учун сўзга чиққанлар ҳам адвокатура соҳасидаги муаммолар тўғрисида кескин танқидий фикрларини ошкора баён қилдилар ҳамда юзага келган вазиятни яхшилаш, келгусида унинг ривожини юқори даражага олиб чиқиш борасида ўз таклиф-мулоҳазаларини ўртага ташладилар. Баъзи бир мулоҳазали масалалар эса жиддий баҳсларга айланиб кетди.

Қуйида улардан айрим қайноқ нуқталарни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Севархон МАРИПОВА,

Юристлар малакасини ошириш маркази доценти:

— Кўпинча ҳуқуқ-тартибот органлари адвокатга худди хизматкордек муносабатда бўлади ва бу адвокат касбининг обрўйига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Жумладан, ўз устида ишлайдиган адвокатларнинг турли инстанцияларга мурожаатлари кўпинча шунчаки рад этилади. Бу масала қандайдир меъёрий ҳужжатда акс этмас экан, катта эҳтимолга кўра, биз вазиятни ўзгартира олмаймиз, ҳатто адвокат сўровининг ўзига жавоб берилиши борасида ҳам.

Энг ёмони, янги қабул қилинган ҳужжатларда ҳам бу борада бўшлиқлар ўтиб кетмоқда. Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексда адвокат ва суд вакили ишда иштирок этадиган шахслар рўйхатига ҳам, судловни амалга оширувчи шахслар рўйхатига ҳам киритилмаган. Бундай ҳолат эртага суд жараёнида томонлар ўртасида низолар келтириб чиқаради. Хусусан, у яна кимларгадир ғараз мақсадда фойдаланишлари учун қўл келади. Бу тарзда адвокатни оддий ҳуқуқлардан маҳрум қилган ҳолда яна қандай қилиб унинг ролини ошириш ва малакали ҳимояга эришиш ҳақида гапиришимиз мумкин?

 

Аллан ПАШКОВСКИЙ,

«Reliable Lawyer» адвокатлик фирмаси  адвокати, Коррупцияга қарши Республика идоралараро комиссияси аъзоси:

— Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президумининг 2014 йил 9 январдаги қарори билан умумий юрисдикция судларида иштирок этиш қоидалари тасдиқланган ва бу қоидаларда адвокат категорияси йўқ. Бу шуни англатадики, мен эртага фуқаролик паспортим билан судга ажрашиш учун борсам ҳам иштирокчиман, ажрашиш борасида юридик хизмат кўрсатиш учун адвокатлик гувоҳномам билан борсам ҳам, барибир, яна иштирокчиман. Жуда қизиқ ҳолат. Биз қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклифлар бергандик, аммо бизни, шунчаки, эшитишмади.

 

Илҳом АЗИЗОВ,

«Azizov va partnyorlar» адвокатлик фирмаси адвокати:

— Савол туғилади: адвокатга ёки адвокатлик фирмасига архивларни сақлаш ҳуқуқини бериш мумкинми? Масалан менинг уйимда бир уюм ҳужжатлар ётибди. Агар адвокатга ҳам худди нотариусга депозит берилгани каби сақлаш камералари ёки қандайдир ахборот сақлаш уялари берилса хавфсизроқ бўларди. Эҳтимол кимгадир бу ортиқча туюлар, аммо ҳақиқат баҳсларда туғилади.

 

Умид АРИПЖАНОВ,

«Centil» адвокатлик фирмаси адвокати:

— Фақат адвокатларнинг уюшмаси ўлароқ биз ўзимизни фойдаси тегиши мумкин бўлган кўплаб юристлардан чеклаб қўямиз. Уларнинг ҳам таркибга қамраб олиниши эса ташкилотнинг обрўси ва мавқеини ошириб, муҳим масалаларни турли хил қарашлар нучтаи-назаридан муҳокама қилиш имкони яратади. Масалан, АҚШда Америка юристлари уюшмаси бор, адвокатларники эмас. Унинг таркибига ҳатто прокурорлар ҳам киради.

 

Ирина ОБУХОВА,

«Grata international» адвокатлик фирмаси адвокати:

— Электрон судлов тизимининг салбий жиҳатларидан бири сифатида шуни айтиш мумкинки, у аҳолининг ҳамма қатламлари учун бир хил имконият бера олмайди. Жумладан, катта ёшдагиларнинг аксарияти интернет ва компьютердан фойдалана олмайдилар. Қолаверса, қишлоқ жойларда интернетнинг ўзи йўқ эканлиги, тизимдан ёмон мақсадларда фойдаланишга уринишлар бўлиши эҳтимоли борлиги, судялар ва ҳатто суд тизими ходимларида электрон ҳужжатларни ўзгартириш имкони қолиб кетиши каби ҳолатлардан ҳам кўз юмид бўлмайди.

 

Ботир ЙИГИТАЛИЕВ,

«Codex» адвокатлик фирмаси адвокати:

— Адвокатлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига давлат ҳисобидан юридик хизмат кўрсатишдаги муаммолардан бири бундай хизматлар учун мослашган навбатчи, қўполроқ қилиб айтганда, “чўнтак” адвокатларнинг пайдо бўлиб қолишидир. Зеро, улар одатда ўз вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўладилар. Оқибатда давлат ҳимоячисига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлади. Шу боис бундай адвокатлар ишини тизимли равишда мониторинг қилишни йўлга қўйиш керак.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-08-11 21:01:02  |  2481 |   1      | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация