Убайдулла Мингбоев: “Ҳақиқий адолат посбони бўлиш учун судья ўзидан кечиб ишлаши керак”



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Иши судда кўрилган шахснинг кейинги тақдири кўп ҳолларда судья қабул қилган қарорга боғлиқ. Бирор кишининг ноҳақ айбланиши, масалан, қилмаган айби учун узоқ йилга озодликдан маҳрум этилишининг оқибатини тасаввур қилиш қийин эмас. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, тизимга энг малакали кадрларни жалб қилиш долзарб вазифадир.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида шу мавзуда видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар беради ЎзА. Унда Судьялар олий кенгаши аъзолари, тажрибали судьялар ҳамда судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиганлар захирасига киритилган номзодлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда Судьялар олий кенгаши раиси У.Мингбоев судьялик оддий касб эмас, балки жамиятда адолат муҳитини яратилишини таъминловчи шахс эканини алоҳида таъкидлади. “Ҳақиқий адолат посбони бўлиш учун судья ўзидан кечиб ишлаши керак. Доим ўз устида тинимсиз ишлаши, ҳалоллик ва фидойилик билан хизмат қилиши лозим”, деди у.

Ҳозирги кунда судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашнинг адолатли тизими яратилган. Бу жараёнга ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш учун номзодлар очиқ, ошкора ва муқобил танлов асосида танланади. Зеро, бугунги кун судьяси халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, мустаҳкам иродали, юксак маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлмоғи шарт.

Айтиб ўтиш керакки, судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинди. Шу асосда судьялар мустақиллигининг кафолатлари таъминланиб, уларни ҳимоя қилиш тизими яратилди.

Судьяларни илк бор лавозимга тайинлаш масаласини кўришда уларнинг яшаш ва иш жойидаги фаолияти синчиклаб ўрганилиб, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳам инобатга олинади. Яъни ижобий тавсифга эга номзодлар судьяликка тайинланиши мумкин.

Тадбирда иштирокчилар бундай мулоқотлар нафақат бўлажак судьялар, балки уларнинг ота-оналарига ҳам алоҳида масъулият юклашини қайд этди. Номзодлар келгусида ўзларига юклатилган вазифаларни юксак даражада бажариш, билим ва тажрибасини адолат йўлида сарфлаш ниятида эканини билдирди.

2018-11-08 17:18:05  |  3549 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

4 изоҳлар

Сентябрь 08, 2023  13:37

1.Saodat

Sud xukmidan norozomiz. Jazo otayotgan maxkumlaga xech bir guvoh tergovdigi korsatmasini tan omasayam aybash uchun xech bir jinoyat sodr bomagani aniq bogan xolatda 16 ta mahkumga sanksiya berilip 244- 2/1 bandi boyicha maxsus tartibli JIEK ga berildi. Angren shaxar sudi xamda prakororni qaroridan norozimiz

Ноябрь 29, 2019  18:12

2.Zarfbay

13yil yashagan odamdi uy ga huqlima joy 68 yil solingan prapskada turgan 13yil boldi sotga bervidik yashashga huqli dedi

Сентябрь 28, 2019  07:00

3.Tahririyatdan

Assalomu alaykum! Hurmatli Subxon, batafsil ma‘lumotlarni va arizangizni info@advokatnews.uz manziliga yuboting.

Сентябрь 28, 2019  00:45

4.Субхон

Ёрдам килинглар мен сурхондарё вилояти саросиё туманиданман мен саросиё туман хокими Аскар жураевга неча маротаба муражат килдим тадбиркорлик хусусида аммо лекин менга 3 кун ичида деб йиллар мобайнида алдаб келмокда мен ноилож россияга чикишга мажбур булдим менга ёрдам килинглар илтимос ,мансабдор шахсларга нисбатан чора куришларингни сурайман деб Бердиев Субхон!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация