Жиззахда бировнинг номига 13 млн сўм кредит олган шахсга жиноий иш очилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Бир неча йил Россияда ишлаган жиззахлик фуқаро уйига қайтганида “Микрокредитбанк”дан 13 млн сўм кредит бўйича мажбуриятлари борлигини эшитиб, ҳанг-манг бўлиб қолди...

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани Гандумтош қишлоғида яшовчи Л.Т. банкдан чорвачилик учун имтиёзли кредит олиш ҳаракатига тушди. Шу ният билан “бу ишнинг йўл-йўриғини яхши билади-ку” деган мулоҳазада “Микрокредитбанк” АТБнинг Мирзачўл тумани филиалида бошқарувчи бўлиб ишловчи таниши К.Р.га мурожаат қилади. Банкдаги танишнинг маслаҳати билан тегишли ҳужжатларни келтириб беради.

Орадан уч ойга яқин вақт ўтса ҳам, кредитдан дарак бўлмагач, тадбиркорликдан умидини узган Л.Т. ишлаш учун Россияга жўнаб кетади. Хорижда 2 йил ризқини териб, уйига қайтгач, кутилмаганда “Микрокредитбанк” ходимлари “13 миллион сўм кредитингизни қачон қайтарасиз”, деб безовта қила бошлашди, деб хабар беради ЎзА.

Суриштириб билса, эски таниши К.Р. унинг номига кредит расмийлаштириб, пулни ўзлаштирган-у банкнинг қарзини қайтаришни ўйламаган экан.

Энди жабрланувчининг мурожаати асосида ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-27 19:16:41  |  2291 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация