Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш муаммоси ва унинг ечими



 
  Расм манбаси : ukrinform.ua

Давлат идоралари, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ваколатли органларнинг бепарволиги сабабли, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида уй-жойларни ноқонуний барпо этишган.

Ҳозирги кунда бу масала бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги туфайли аҳоли ўртасида бошқа ижтимоий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ҳақиқатдан ҳам яшаб турган жойида рўйхатдан ўтиш, мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келди.

Умумий қилиб олганда, мазкур масала бўйича президентнинг Виртуал қабулхонасига ҳамда депутатлар, сенаторлар, давлат ҳокимияти вакиллари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 8 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Уларни ечимини топиш мақсадида, президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланган. Унга кўра, 2019 йил 1 майга қадар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки тегишли рухсатсиз қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди. Ижро этиш учун эса, мансабдор органлар вакиллари қамраб олинган махсус комиссия шакллантирилди.

Жараённи ким сустлаштиряпти?

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини берувчи қарорни олиш учун махсус комиссия тузилган бўлиб, унинг аъзолари ўртасида ахборот алмашиш учун идоралараро электрон ҳамкорлик тизими – Кадастр 2.0 орқали йўлга қўйилган. Аслида, бу – фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун жорий этилган эди.

Фуқаро туман ёки шаҳар Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат этиши билан, унинг ҳаракати тўхтаб, ҳужжатлар электрон ҳаракатланишни бошлаши, ишчи гуруҳ томонидан масала ҳал этилгач, тайёр ҳужжатлар яна электрон шаклда Давлат хизматлари марказига келиб тушиши, фуқаро эса белгиланган суммани тўлаб, давлат органлари фаолиятидан рози бўлиб, тайёр ҳужжатларни олиб чиқиб кетиши лозим эди.

Агентлик мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар – мазкур давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи ваколатли идоралар мутасадди ходимлари кўпгина хатоликлар, ноқонуний ҳаракатлар ва белгиланган регламентни бузиш ҳолатларига йўл қўйганлари аниқланди.

Хусусан, шу кунга қадар Давлат хизматлари марказларига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 54 814 та ариза келиб тушди. Шундан, 8008 таси бўйича туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди, 8269 таси бўйича ҳисоб-фактура берилди ва 8747 таси рад этилди.

Бу дегани, келиб тушган аризаларнинг бор йўғи 15 фоизга яқини қаноатлантирилди. 54 фоизнинг кўриб чиқиш жараёни эса, мансабдор орган вакиллари томонидан ҳали ҳамон чўзиляпти.

Вилоятларда аҳвол қандай?

Ўтказилган ўрганишлар ҳамда «Кадастр 2.0» тизимидан олинган маълумотлар таҳлилига кўра, умумдавлат акцияси доирасида ташкил этилган комиссия аъзолари томонидан кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини белгиланган муддат мобайнида тақдим қилинмай, қатор қонун бузилиши ҳолатлари барча вилоятлар кесимида кузатилмоқда.

Масалан, биргина Наманган вилоятида бугунга қадар Наманган шаҳар солиқ инспекцияси томонидан 210 та ва Поп туман солиқ инспекциялари томонидан 64 та, Наманган шаҳар ДСЭНМ томонидан 512 та, Наманган шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 203 та, Наманган шаҳар қурилиш бўлими томонидан 510 та ҳолатда муддат бузилиши ҳолатлари содир этилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан маъмурий баённома тузилди. 5 нафар масъул шахсга нисбатан бошқарма томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Сурхондарё вилоятида 5 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган, шундан фақат 949 та мурожаат бўйича туман ҳокимлигининг тегишли қарори чиқарилган. 4500 дан зиён аризаларнинг ижроси таъминланмасдан қолмоқда.

Ҳатто шу кунга қадар умуман қарор берилмаган туманлар ҳам мавжуд. Мисол учун, Шўрчи туман Давлат хизматлари марказига 447 та мурожаат келиб тушган, аммо бирортаси мутасадди органлар вакиллари томонидан кўриб чиқилмаган ва якуний хулоса фуқароларга берилмаган. Денов туманида 370 та келиб тушган мурожаатдан 25 таси қаноатлантирилди, Жарқўрғонда 777 тадан 22 таси, Бойсунда 94 тадан 4 таси, Олтинсой туманида 541 тадан 21 тагина аризага комиссия томонидан ижобий хулоса берилди. Умумийлаштирадиган бўлсак, Сурхондарё вилояти комиссияси энг сустлардан бири – берилган қарорлар ўртача кўрсатгичи 4 фоизни ҳам ташкил этмайди.

Фарғона вилоятида 3 640 та келиб тушган аризадан 1712 та ариза муддати ўтган. Натижада мурожаат этган фуқароларнинг 50%га яқинининг давлат идораларидан ва жорий этилаётган ислоҳотлардан норозилигига сабаб бўлмоқда.

Андижон вилояти шаҳар ва туманларида ҳам ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, қурилиш бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари, ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, давлат санитария ва эпидемиология назорати марказлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари мутасаддилари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаётганлиги аниқланди.

Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 800 дан ортиқ келиб тушган аризадан, бор йўғи 95 таси ҳал қилиниб, мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарор чиқарилган. Қолган ариза ижроси ҳозирга қадар таъминлангани йўқ. Туманлар бўйича оладиган бўлсак, Жалақудуқда 152, Андижон шаҳрида 71, Пахтаободда 72, Қўрғонтепада 70, Марҳаматда 55 та ариза ўз ижросини кутмоқда. Булар-ку майли, Хонобод шаҳри, Андижон, Булоқбоши, Избоскан туманларида шу кунга қадар бирорта ҳам ноқонуний қурилган уйга нисбатан ҳокимликларнинг қарори қабул қилинмаган.

Айбдорларга чора кўриладими?

Бу савол аризасига ўз вақтида тегишли жавоб ололмаган барча фуқароларни қийнаётган бўлса керак.

Юқорида айтиб ўтилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида, жойлардаги комиссиялар, қарорда назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беришлари белгилаб қўйилган.

Ҳозирги кунда ушбу давлат хизматини кўрсатишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 184 нафар шахсга нисбатан Давлат хизматлари агентлиги томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва ваколатли органларга 84 тақдимнома киритилди. Қўлланилган таъсир чораларига асосан 166 нафар мутасадди органларнинг ходимлари маъмурий, 61 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди. 5 нафар шахс вазифасидан озод этилди.

Вилоятларга назар солинадиган бўлса, Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 21 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризалар ижроси ҳали ҳануз таъминланмасдан қолмоқда.

Ҳозирги кунда республика бўйлаб ўтаётган бир марталик умумдавлат акцияси, халқимизга қулайликлар ва яшаб турган уй-жойларига тегишли ҳуқуққа эга бўлишига йўналтирилган. Бу борада давлат идоралари вакиллари ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашуви халқнинг давлат органларига бўлган ишончининг сусайишига сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги

2018-10-23 17:57:00  |  6569 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

40 изоҳлар

Июль 18, 2024  09:27

1.Аброр

ижтимоий иармоқларда хабар бериляпти, 461- қарор 2024 йил 21 Июлдан кучга кирди дейилди шу тўғрими.

Июнь 26, 2024  19:20

2.Шарапова Фируза

Ассалому алейкум уйимизнинг кадастри бор лекин карори йук призидентимиз 461 карорлари яна качон чикади илтимос билмокчи Эдик 2024 йилда чиккан дедилар шу гап тугрими

Июнь 26, 2024  19:15

3.Шарапова Фируза

Ассалому алейкум уйимизнинг кадастри бор лекин карори йук призидентимиз 461 карорлари яна качон чикади илтимос билмокчи Эдик

Июнь 09, 2024  04:33

4.Гулзора

Узбошимчалик билан курилган уйлар дейилаетган уйларни хужжатлаштириш учун яна Президентимиз карорлари 2024 йилда булмасмикан

Март 20, 2024  21:43

5.Нуразиз

2003

Декабрь 28, 2023  01:33

6.Нигора

Карор Кабул килинса яхши буларди. Булмаса менга ухшаганларни уйини тортиб олиб улган одамни номига хам утказиб куйишга улгуртшяпди кадастр ходимлари

корор ололмайамиз

Октябрь 17, 2023  17:09

8.Нилуфар

Ассалому алеккум 461карорни яна кучга кирса илтимос бизга ухшаб улгирмай колган оилалар куп хужжат кила олмаяпмиз илтимос



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация