Ўқитувчиларни пахта теримига мажбурлаган мутасаддиларга чора кўрилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

6 октябрь куни таҳририятга Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидан мажбурий меҳнат масаласи бўйича мурожаат келиб тушди, унда туман халқ таълими мудираси бир неча мактаб ўқитувчиларини пахта теришга мажбур қилаётгани айтилганди, деб хабар беради Kun.uz.

Таҳририят ушбу ҳолат бўйича зудлик билан Бош прокуратура матбуот хизматига боғланди. Тегишли бўлимлар томонидан маълумот текширилди ва ростдан ҳам шундай ҳолат юз бераётгани аниқланди.

Кегейли туман прокуратураси томонидан ушбу ишда жавобгар бўлганлар - туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари К.Бекимбетов ва халқ таълими туман бўлими мудираси А.Алланиязовага тегишли жазо берилди. Уларга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида (552 минг 900 сўм) маъмурий жарима қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, агар шундай ҳолатлар юзага келса, биринчи навбатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман инспекцияларига мурожаат қилинг. Айни дамда вазирликнинг +998712000600 рақами ишлаб турибди.

Бундан ташқари, Бош прокуратура ҳам мазкур масала билан жиддий шуғулланишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу муассасага ҳам 1007 рақамига қўнғироқ қилиш орқали муаммони тушунтириш мумкин. Шунингдек, Касаба уюшмаларининг 1092 рақамига ҳам боғланиш мумкин.

2018-10-11 19:52:02  |  2481 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация