Бир йилда ҳокимларнинг 685 та қарори суд орқали бекор қилинган
Бу рақам мавжуд ҳокимликлар сонига тақсимланганда ҳар бир ҳоким «ҳиссаси»га иккитадан кўпроқ тўғри келади...
Фуқароларнинг мансабдор шахслар хатти-ҳаракати устидан маъмурий судларга ариза киритиши натижасида бир йилда ҳокимларнинг 685 та қарори ҳақиқий эмас, деб топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судида ташкил этилган «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуидаги анжуманда эълон қилинди.
“Бу рақам мавжуд ҳокимликлар сонига тақсимланганда ҳар бир ҳоким «ҳиссаси»га иккитадан кўпроқ ноқонуний қарор тўғри келаётганини англатади. Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси алоҳи қайд этдики, айни рақамлар ҳокимларнинг ҳуқуқий саводи, ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган ҳуқушуносларнинг малакасини ошириш масаласини кўндаланг қўяди.
Дарҳақиқат, рақамлар кичкина эмас. Ва у фақат маъмурий судларда бекор қилинган ҳокимлар қарорларининг йиғиндиси. Прокурор протестлари асосида, шунингдек, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳам ҳокимлар қарори бекор қилиниши эҳтимоли жуда юқорилиги эътиборга олинса, қайд этилган рақам янаям катталашади”, деб ёзади Xabar.uz.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш