Оммавий тартибсизликларда айбланаётган блогер озод этилди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Айтилишича, уни “жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган

Сўх туманида юз берган оммавий тартибсизликлар ортидан ҳибсга олиниб, яқин бир ҳафтадан буён тақдири ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинаётган видеоблогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) ишида кескин бурилиш юз берди – кеча, 2 сентябрь куни Kun.uz нашри блогернинг адвокати Ҳамидахон Абдуназаровага таяниб, унинг озод этилганини хабар қилди.

Адвокатнинг айтишича, ҳимояси остидаги шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган. Шу сабабдан у тергов органининг қарори билан қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаржон Бобоҳайдаров Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддалари (Оммавий тартибсизликлар) билан айбланаётган эди.

Шундай қилиб, шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб ва бир ҳафтадан ортиқ (ота-онаси уни 22 август куни уйидан олиб чиқиб кетишганини айтган) ушлаб турилиб, расман айблов эълон қилинганидан бир неча кун ўтгач, “асослар етарли эмаслиги” маълум бўлмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, адвокат Ҳамидахон Абдуназарова блогернинг иккинчи ҳимоячисидир. Бобоҳайдаровнинг ота-онаси дастлаб, тергов органи ходимларининг тавсияси билан “Ҳуқуқий тизим” адвокатлик бюроси адвокати Шоира Абдураззақова билан шартномага имзолашган, аммо кейинроқ унинг ишидан қониқиш ҳосил қилмай, хусусий адвокатга мурожаат қилганлар.

2020-09-03 02:18:58  |  2147 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация