“Жарқўрғон воқеаси”: ИИВ сувдан қуруқ чиқмоқчи..ми?



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Жарқўрғонда туман судининг раислари ҳоким бошлиқ ИИБ ходимлари томонидан омма олдида камситилгани, туман суди ҳайдовчиси эса дўппосланиб, ҳатто вақтинча қамаб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеа ҳақида интернет сайтларида маълум қилиниши билан Бош прокуратура баёнот бериб, ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланганини билдирди.

Кетидан Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълумот берди. Расмий хабар вазиятга ойдинлик киритиши керак аслида. Аммо ИИВ маълумотини ўқиган одамда саволлар қайтага кўпаяди.

Аввало, ИИВ Махсис комиссия қарорига кўра автотранспортда ҳаракатланиш бўйича чекловлар судьяларга нисбатан татбиқ этилмаслигини билгани ҳолда, уларнинг хизмат машиналари тўхтатилгани, қонун бўйича дахлсиз бўлган судьяларнинг автомашинаси кўздан кечирилгани, ҳатто видеотасвирга олингани тўғрисидаги маълумотларга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Аксинча, негадир жамоатчилик эътиборини бошқа томонга буришга ҳаракат қилган — суд ходими бўлса ҳам, “статуси” пастроқ бўлган иштирокчи, суд ҳайдовчисига.

Эмишки, «...жиноят ишлари бўйича туман судига қарашли хизмат автомашинасини ҳайдовчи Р.Р. қарама-қарши йўналишда бошқариб келганлиги сабабли» туман ҳокими ва постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари мазкур автотранспортни йўлнинг қатнов қисмидан четга олишни талаб қилган, бироқ ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмагани натижасида постда сунъий тирбандлик юзага келган. «...Шундан сўнг ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, ҳайдовчи  соат 10:30 ларда туман ИИБга олиб борилиб, соат 11:00ларда  чиқариб юборилган», дейилади ахборотда.

Xabar.uz нашри ҳақли таъкидлаганидек, воқелик анча силлиқлаб берилган мазкур маълумотнинг ўзида бир-бирини икки қилувчи ҳолатлар мавжуд. Чунончи, ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келган бўлса, нега унга нисбатан ўша жойнинг ўзидаёқ маъмурий баённома тузилмади? У йўл ҳаракати қоидаларини шунчалар қўпол бузган экан, ИИБ биносига олиб борилиб, ярим соатга қолмай нега қўйиб юборилди?

Қолаверса, ИИВнинг суд ҳайдовчисига нисбатан тутган позициясида айбсизлик презумпцияси бузилмаяптими?

Албатта, очиқ қолаётган ушбу саволларга прокуратура текшируви натижаларидан жавоб топишга умид қиламиз.

Дарвоқе, ИИВ баёнотига кўра, воқеа жойида Жарқўрғон тумани прокурори Б.Ҳайдаров бўлган экан — Бош прокуратура бу маълумотни ҳам ўрганиши ва изоҳ бериши лозим.

2020-07-12 20:40:09  |  2532 |   0  | 

2 изоҳлар

Июль 12, 2020  22:01

1.Адолат

Судьялар узларини узлари химоя килиб келади. ИИБ, прокуратура, адлия хатто хокимликларни хизмат машиналарини давлат раками бир хиллаштирилган, судьяларни хизмат машиналарининг давлат номерлари хужалик юритувчи субьектларнинг номери билан бир хил. Бу хакида юкори турувчи суд хокимиятига таклифлар берилган булсада, таклиф маькулланмаган.

Июль 12, 2020  21:56

2.Адолат

Судьяларни химояси йук. Узинг учун ул етим. Суд тизимини узида судьялар химоясиз.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация