Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талон-торожликлар фош этилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси департаментининг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида туманда катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида айтилишича, 2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 нафар фермер хўжаликларига ноқонуний равишда жами 237,7 млн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, фермер хўжаликларининг ҳисоб-рақамларига ўтказган ва пировардида бу маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқорида қайд этилган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш