Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди
Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. 1200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига таяниб Sangzor.uz сайти хабар бермоқда.
Жиззах шаҳрида рўйхатдан ўтказилган “Дилором-Шаҳризода” МЧЖнинг Пахтакор туманидаги “Шодлик” мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича 2018 йил февраль ойида вилоят назорат-тафтиш бошқармаси томонидан текширув ўтказилган.
Текширув натижасида, аниқланган 36 млн. сўмлик камомадни ёпиб бериш эвазига Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. фирма раҳбари Х.Х.дан 1200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм пулларни пора сифатида олган. Бундан ташқари, Ш.К. ўз ҳовлисида ҳаммом қураман деб, Х.Х.дан 1000 дона шлакоблок, 1 тонна цемент ва 12 дона шифер ҳам ундирган.
Аммо вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. “Дилором-Шаҳризода” МЧЖнинг камомадини ёпа олмагач, олган пулларининг бир қисмини – 1,5 млн. сўмни молия бошқармаси архивариуси Э.Г. орқали Х.Х.га 2018 йил сентябрь ойи бошида қайтараётган вақтида вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда, Ш.К.га нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3 изоҳлар
1.Салатов Гулхае
берилган ойлик и хакимдан норозиман илтимос куриб беришингизни сурайман жиззах вилоят куп торговли болалар шифохонасида кичик тихий ходим бб ишлайман .один дан рахмат
2.ТАҲРИРИЯТДАН
Ҳурматли Холматов Шавкат! Сиз ишлаётган соғлиқни сақлаш муассасаси давлат бюджети ҳисобидан таъминланиши боис уни раҳбарлар алоҳида ўзгартира олмайди. Агар маошингиз тўлиқ берилаётганидан шубҳаланаёган бўлсангиз, буни муассаса бухгалтериясидан аниқтик киритиб олишингиз мумкин. Агар бухгалтерия жавобидан қониқмасангиз, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилсангиз ҳам ойлик иш ҳақингиз миқдорига аниқлик киритиб беради. Бунинг учун Сизни ишдан бўшатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мободо юқорида қайд этилган идоранинг жавоби ҳам Сизни қаноатлантирмаса ёки бу мурожаатингиз учун Сизга нисбатан тазйиқ ўткаляпти деб ҳисобласангиз, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жиззах вилоят бошқармасига ёки прокуратура идорасига шикоят аризаси билан мурожаат қилишга ҳақлисиз. Шунингдек, эслатиб ўтамизки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 29-моддасига кўра, аноним мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди. Шу боис мурожаатларингизда ўз шахсингиз ва манзилингизни аниқ кўрсатишингиз керак бўлади.
3.Холматов Шавкат
Жиззах вилоят рухи касаликларда ойликларимиз хич ошмеди бита сменамиз Бир икки ой 190000 бир ой 200000 минг беради нега бошка жойларда бир хил берадику хама жойда ойлик ошади бизларда еса йук уч турт йилдан бери шу ахвол бирон жойга хабар берсак ишдан кетишга тугри келади бу вазятни курип текширадиган идоралар борми.
Изоҳ қолдириш