Урганчда трафик ўғриси ушланди



 
  Расм манбаси : РИА Новости

Урганч шаҳрида уяли алоқа воситасидаги интернет трафикларини ўғирлаб келган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотига таяниб Turon24 хабар қилмоқда.

Урганч шаҳар ИИБга мобил телефонидаги интернет трафиклари тўсатдан йўқолиб қолаётгани тўғрисида бир неча фуқародан мурожаат келиб тушади. Кибержиноятчиликка қарши кураш бўлимининг тезкор ходимлари текширув-суриштирув ишларини олиб боради. Аниқланишича, Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Д. 2012 йилнинг декабрь ойидан 2018 йилнинг июнь ойигача 58 нафар фуқаронинг қарийб 13 ярим млн сўмлик интернет трафигини ўғирлаган.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан И.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

2018-10-02 20:13:07  |  2170 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация