Иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига янги миқдорлар белгиланди



 
  Расм манбаси : xabar.uz

Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди

Адлия вазирлиги Телеграм-канали хабар беришича, Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланган:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;

Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.

Бунда:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Базавий ҳисоблаш миқдори эса қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;

тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

2019-05-21 19:03:03  |  2559 |   0  | 

2 изоҳлар

Май 23, 2019  16:24

1.Таҳририят:

Жавоб: 2019 йил 21 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сон фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди: 1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 577 170 сўм; 2. Базавий ҳисоблаш - 202 730 сўм; 3. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - 202 730 сўм. Ушбу Фармоннинг контрактлар нархи ошишига алоқаси йўқ. Батафсилроқ тугунтирадиган бўлсак, илгари “энг кам иш ҳақи” деган тушунча бор эди ва солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, жумладан, талабаларнинг контракт тўловлари ва бошқалар айнан шу ЭКИҲга боғлаб қўйиларди. Энди эса унинг ўрнига “базавий ҳисоблаш” деган атама пайдо бўлди ва бу ҳам ЭКИҲ билан бир хил – 202 730 сўм этиб белгиланди. Демак, талабаларнинг контракт тўловлари ҳам энди “ЭКИҲ 45, 50, 60 баравар миқдорида” дейилмайди, балки “45, 50, 60 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида” дейилади. Табиийки, бу тўлов миқдорига таъсир қилмайди. (Жавоб “Sanctaleks” адвокатлик фирмаси адвокатлари билан ҳамкорликда тайёрланди).

Май 22, 2019  09:13

2.Zinat

Ассалому алайкум, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм булса, олий укув юртлари контракт микдорлари хам ошадими. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация