Прокуратура: “Ҳасан табиб” фаолияти тугатилди



 
  Расм манбаси : YouTube

Маълум бўлишича, Ҳасан Исмоилов ноқонуний фаолият юритгани учун аввалроқ суд орқали жаримага тортилган. Шундан кейин ҳам табибликни давом эттиргач прокуратура томонидан қатъий огоҳлантирилган

Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб, халқ орасида «Ҳасан домла», «табиби мутлақ» номлари билан машҳур бўлган Ҳасан Исмоиловнинг фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро Ҳасан Исмоилов Шаҳрихон шаҳар «Наврўз» МФЙ, Ҳуррият кўчасида табиблик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Унинг хонадонига кунига 300−400 нафар фуқаролар, асосан Шаҳрихон тумани, қўшни туман-шаҳарлар, вилоятлар ва ҳатто қўшни республикаларда яшовчи фуқаролар келиб кетган. Ташриф буюраётган фуқароларнинг аксариятини юрак-қон томир, эндокрин тизими ва бошқа оғир касалликлар бўйича мурожаат қилаётганлар ташкил қилган.

"Ҳасан табиб"нинг қабули ҳамиша гавжум бўлган. Kun.uz лавҳасидан скриншот.

Халқ табобати соҳасидаги қонунчиликда белгиланган талаблар, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар оқибати учун жавобгарлик белгиланганганлиги тўғрисида Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2018 йил 28 ноябрда Ҳасан Исмоиловга тушунтириш бериш билан бирга, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

Лекин, Ҳасан Исмоилов огоҳлантирилишига қарамасдан ўзининг ноқонуний фаолиятини давом эттириб келганлиги боис, Шаҳрихон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан унга нисбатан 2018 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Шаҳрихон туман маъмурий судига юборилган.

Шаҳрихон туман маъмурий судининг 2018 йил 24 декабрдаги қарорига кўра, Ҳасан Исмоиловга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1013 650 сўм жарима жазоси тайинлаган.

Кейинги текширув давомида Х.И ҳозиргача табиблик фаолияти учун лицензия олмаганлиги аниқланган бўлиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Ҳасан Исмоилов келгусида лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жиноий жавобгарликка тортилиши хақида расмий огоҳлантирилиб, Шаҳрихон туман ИИБ ва Шаҳрихон туман ДСИ томонидан кўрилган ташкилий чора-тадбирлар натижасида Ҳасан Исмоиловнинг ноқонуний фаолияти тугатилди.

2019-01-23 21:48:21  |  2385 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация