Ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади



 
  Расм манбаси : BBC.com

2019 йил январда президент қарори қабул қилиниши кутилмоқда

Ички ишлар органларининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат бурчини бажаришга тўсқинлик қилгани учун жавобгарлик кучайтирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрда тасдиқлаган 2019 йилда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш “Йўл харитаси”га кўра, январь ойида бу борада президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланади.

Жавобгарлик ички ишлар ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида кучайтирилмоқда.

Ҳозирда ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 198-моддаси).

2018-12-26 13:06:14  |  2596 |   0  | 

1 изоҳлар

Феврал 03, 2024  04:32

1.Бехруз

Улсак кутуламиз еканда якинда ноконуни талабини бажармаганимга уйуштириб айлантириб юборди 15 сутка дам олишга кетаман екан кочиб уйга боролмай юрубман болларим нима булди уйда уларга хам худо борку



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация