Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик пайдо бўлмоқда
Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади
Ўзбекистонга учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекс ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда ўз аксини топган.
Kun.uz хабар беришича, 5 моддадан иборат қонунга билан Жиноят кодексига “Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш”, “Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш” каби моддалар киритилмоқда.
Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ бўлганлиги учун унинг суриштирувини Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларига юклатиш кўзда тутилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш