Қорақалпоғистонда жиноят ишлари бўйича суд раиси ўзгарди



 
  Расм манбаси : Turon24

Раис вазифасини бажарувчи Маҳмуд Бойниязов ўрнига Гулнара Базарбаева сайланди

Гулнара Базарбаева Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Turon24 хабар берди.

Гулнара Базарбаева 26 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида Маҳмуд Бойниязов ўрнига сайланди. Маҳмуд Бойниязов 2018 йилнинг майидан Жиноят ишлари бўйича суди раиси вазифасини бажарувчи бўлиб келаётган эди.

Гулнара Базарбаева 1962 йилда туғилган. У илгари Республика Жўқорғи Кенгеси аппаратида ишлаган, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ҳамда Жиноят ишлари бўйича ҚР судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.

2018-12-28 12:11:35  |  2362 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация