Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби белгиланди



 
  Расм манбаси : udm-info.ru

Ҳужжат Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади

Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, баҳолаш фаолияти бўйича малака имтиҳони топширадиган талабгор:

олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчи лавозимида сўнгги 5 йилда камида 1 йил иш стажига эга бўлиши;

ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида 2 йил иш стажига эга бўлиши керак;

шунингдек, баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсларидан ўтганлик сертификатига эга бўлиши лозим.

Маълумот учун: баҳоловчи бу – баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш фаолияти билан шуғулланувчи шахс.

Талабгор Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

сўровнома;

паспорт нусхаси;

олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

3,5х4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;

махсус курс сертификати нусхаси;

йиғим тўланганлиги ҳақида маълумот (202 минг 730 сўм).

Малака имтиҳони 75 та саволдан иборат тест шаклида 40 дақиқада ўтказилади. Саволларнинг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмига тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

Ҳужжат билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.

2019-04-16 15:08:48  |  1908 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация