Амалдаги Фуқаролик кодексида 80 га яқин ҳаволаки нормалар мавжуд



 
  Расм манбаси : gazeta-rvs.ru

Ва бу Кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатга айланишига тўсқинлик қилмоқда

Президентнинг 2019 йил 5 апрелдаги 5464-сонли фармойиши билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

Фармойишда 2020 йил 1 апрелга қадар янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма берилган. Амалдаги кодекс қуйидаги сабабларга кўра, бугунги кун талабига жавоб бермайди:

Фуқаролик кодексида эскирган ҳуқуқий институтлар, шунингдек бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган давлатлар ҳуқуқий тизимида мавжуд бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сақланиб қолган;

“тижорат таваккалчилиги”, “хўжалик юритувчи субъектлар тенглиги”, “адолатли компенсация”, “шартномавий мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш” каби анъанавий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар мавжуд эмас;

замонавий бозор шароитларида талаб этиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар ва муносабатларнинг алоҳида шакллари, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги, дилерлик шартномаси, улушли қурувчилик, кластер ишлаб чиқариш, электрон тижорат, крипто-валюта айланмаси, ер участкасини хусусийлаштириш ва бошқаларни тартибга солиш назарда тутилмаган;

Фуқаролик кодексида кўп миқдордаги (80 га яқин) ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатга айланишига тўсқинлик қилмоқда ва унинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш борасидаги мақомини пасайтирмоқда;

бир-бирига ўхшаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги қоидалар аралашмасидан ташкил топган юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг кўплиги (масалан, қонунчиликда хусусий корхона ва унитар корхона таркибига бошқа иштирокчиларнинг кириши назарда тутилмаганлиги уларнинг инвестиция жалб қила олмаслигига сабаб бўлади);

Фуқаролик кодексида фуқаролик ҳуқуқи институтларига тааллуқли бўлмаган оммавий ҳуқуқ нормалари, хусусий мулк ва шартномавий муносабатларига оид асосланмаган миқдордаги чекловлар мавжуд;

Кодексда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи қоидалар деярли мавжуд эмас.

2019-04-07 19:29:23  |  2034 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация