«Tashkent Law Spring» форумида иштирок этиш учун тўлов қилиш муддати 29 мартгача узайтирилди



 
  Расм манбаси : tashkentlawspring.uz

Наврўз муносабати билан узлуксиз дам олиш кунлари бўлгани сабабли кўп хоҳловчилар пул ўтказишга улгуролмаган. Дастлаб охирги муддат 25 март қилиб белгиланган эди

«Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун тўлов қилиш муддати 29 март соат 18-00 га қадар узайтирилди. Xabar.uz’нинг ёзишича, Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари қилиб белгиланган 21 – 24 март кунлари Ўзбекистонда тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги сабабли талабгорлардан кўплаб мурожаатлар бўлгач, мутасаддилар шундай қарорга келишган.

Эслатиб ўтамиз, «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Форумда пуллик иштирок махсус ва тўлиқ пакетларда ташкил этилгани ҳақида маълумот берган эдик. Махсус пакетнинг нархи 900 минг сўм бўлиб, у форум ишида иштирок ҳамда кофели танаффус ва тушликни ўз ичига олади. Тўлиқ пакет эса қўшимча равишда расмий кечки овқат тадбирида ҳам иштирок этиш имконини беради ва унинг нархи 2,5 миллион сўм. Ана шу икки турдаги пакет учун ҳақ тўлаш 29 мартгача узайтирилган. Бу санадан кечикканлар учун 10-15 фоизлик устама билан бошқа нарх белгиланади.

Форумда Ўзбекистон ва қатор хорижий давлатлар адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳоннинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари, олимлар ва экспертлар, шунингдек мамлакатимиз давлат органлари ва компаниялари раҳбарлари, юридик хизматлари вакиллари, суд экспертизаси мутахассислари, нотариуслар, адвокатлар иштирок этадилар.

2019-03-26 16:54:49  |  2023 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация