Сурхондарёда қурол ва афъюн сотмоқчи бўлган Афғонистон фуқароси 19 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : Turon24

Сурхондарё вилоятида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, 1962 йили Бомиён вилоятининг Вараз туманидаги Тахт қишлоғида туғилган М.И.ни 19 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судига таяниб, Turon24 хабар қилмоқда.

Аниқланишича, М.И. афғонистонлик шериклари билан 2 полиэтилен қопда жами 45 килограмм афъюн гиёҳвандлик моддаси ҳамда “Макаров” русумли пистолет ва 3 дона ўқни қайиқда Амударёдан олиб ўтади. М.И. қирғоқда – Ўзбекистон чегарасида кутиб турган мижозига гиёҳванд моддани 12 минг АҚШ долларига, пистолет ва ўқларни эса 300 АҚШ долларига сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинади.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида бўлиб ўтган суд жараёнларида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди. М.И. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” банди, 246-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5-қисми, Жиноят кодексининг 59-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2018-10-11 17:34:11  |  2018 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация