Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
МЖтКнинг 42-моддасига киритилаётган иккинчи қисмга кўра, бир йил ичида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ЭКИҲнинг 7 бараваригача жарима ундирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 42-моддасига (Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши мумкин:
санкциядаги “бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилади:
“Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш