Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш бўйича махсус комиссия иш бошлади



 
  Расм манбаси : SheJoT.CoM

2017-2018 йилларда 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган

Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус комиссия тузилган ва у фаолиятини бошлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримов Kun.uz’га маълум қилди.

Бош прокуратура вакилининг айтишича, юқорида таснифланган гуруҳлар фаолиятига аралашиб қолган шахслар билан ҳар йўналишда профилактика иши бир хил давом этмоқда.

Маълумот учун, сўнгги икки йилда 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти маън этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 2018 йилда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган 136 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 41 нафари айнан фаолияти тақиқланган ташкилотлар таркибида бўлганди.

2019-01-21 14:20:48  |  2132 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация