Суд мажлиси баённомаларини тузишда жиддий процессуал хатоларга йўл қўйилаётгани аниқланди



 
  Расм манбаси : legalquest.ru

Андижон вилояти бўйича ўтказилган таҳлилларда ҳатто судья, прокурор, адвокат томонидан берилган саволлар ҳам баённомада ўз аксини топмаётгани қайд этилган...

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси Воҳиджон Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туман судлари фаолияти ўрганиб чиқилди.

Маҳаллий журналист Зиё Сирожнинг маълум қилишича, таҳлиллар жараёнида суд ҳужжатларини юритишда қатор камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган. Хусусан, суд мажлиси баённомалари процессуал, имловий ва мазмун жиҳатидан жиддий хатолар билан тўлдирилмоқда. Судланувчи, жабрланувчи ва судда иштирок этувчи бошқа иштирокчиларнинг кўрсатмалари тушунарсиз, юзаки баён этилаётгани қайд этилган.

“Ҳатто, судья, прокурор, адвокат томонидан берилган саволлар ҳам баённомада ўз аксини топмаётган ҳолатлар учраб турибди. Ҳолбуки, баённома муҳим ҳужжат ҳисобланиб, унда суд мажлисидаги ҳолатлар борича акс этиши керак. Чиқариладиган суд ҳужжатларининг холис, асосли ва қонунийлигида суд мажлиси баённомаси алоҳида аҳамият касб этади”, деб ёзади журналист.

Айтилишича, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун вилоят суди томонидан «Жиноят ишлари бўйича судларда юритиладиган суд мажлиси баённомалари намуналари» номли махсус қўлланма тайёрланиб, ҳар бир шаҳар ва туман судларига тарқатилган.

2019-03-05 18:32:39  |  3573 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация