Жиноят иши доирасида ҳимоя қилинадиган кишилар тоифалари белгиланди



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

Президент “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади

Ўзбекистон президенти “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилган.

Қонуннинг 4-моддасида ҳимоя қилинувчи шахслар саналган бўлиб, бу рўйхат қуйидача:

1) жабрланувчи ва унинг қонуний вакили;

2) гувоҳ;

3) жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси;

4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари;

5) маҳкум, оқланган шахс, ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган шахс;

6) фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари;

7) эксперт, мутахассис, таржимон ва холис.

Жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг оила аъзолари ва яқин қариндошлари ҳам ҳимоя қилинувчи шахслар бўлиши мумкин.

Қонунга мувофиқ, ҳимоя қилиш чоралари жиноят иши қўзғатилгунига қадар аризачига, жиноят шоҳидига ёки жиноятнинг олдини олишга ёхуд уни фош этишга кўмаклашувчи шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.

Қонуннинг асосий вазифалари жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжуд бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилашдан, шунингдек уларни қўллашнинг асослари ҳамда тартибини аниқлашдан иборатдир.

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 22 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган бўлиб, 2019 йил 15 июлдан кучга киради.

2019-01-15 20:10:07  |  2247 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация