Ўқувчини уриб талоғини туширган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди



 
  Расм манбаси : Stv.uz

Пахтачида чақириққа ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчиси кўричаги бўлган ўқувчининг қорнига уриб, жиноят иши фигуранти бўлди

23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги 2-мактабнинг ёшларни чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчиси 28 ёшли Д. Б. мушти билан 18 ёшли ўқувчи Ж. Х.нинг қорнига урди. Бу дарсда юзага келган можаро вақтида содир бўлган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг Газета.uz нашрига маълум қилишича, ўқувчи шифохонага етказилган, тарбиячи эса ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми («қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ўқувчи шифохонага ётқизилганда унда ўткир кўричак хасталиги мавжудлиги аниқланган. Талоқни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти (спленэктомия) ўтказилган. Тергов устидан Самарқанд вилоят прокуратураси назорат ўрнатган.

Пахтачи туман Ички ишлар бўлими маълумотига кўра, ўқувчининг ота-онаси ва боланинг ўзида тарбиячига нисбатан шикоятлари йўқ, тарбиячи ўз ҳаракатлари учун узр сўраган ва зарур дори воситаларини сотиб олишда ёрдамлашган.

2019-03-04 20:33:20  |  2363 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация