Адвокатларнинг кўкрак белгиси ҳуқуқ-тартибот органини эслатадими?



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

“Белгилар (қалқон ва тарози) адвокатура ҳақида ҳам ҳуқуқ-тартибор органи (масалан, прокуратура ёки суд) экан деган фикр уйғотади, — дейди адвокат Аллан Пашковский адвокатларнинг кўкрак белгисини ташкил этиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ташаббуси борасида Facebook ижтимоий тармоғи орқали муносабат билдириб. Шунингдек, адвокатнинг фикрича, Палата томонидан таклиф этилаётган чизмадаги кўриниш жуда эскича ва сийқаси чиққан усулда тайёрланган. Шу боис у, яхшиси, мутахассис безакчиларга мурожаат қилиш кераклигини таъкидлайди. Таклиф сифатида эса белгининг уст томони лакланиши кераклигини билдиради.

Худди шунингдек, адвокат Алексей Морозов ҳам бу масалага фикр билдирар экан, чизмада фойдаланилган белгилар кўпроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари уқаларини эслатишини айтиб, қалқон, қилич кабиларга ўхшаш белгилардан умуман воз кечиш ва ўзига тортадиган бошқа бирон нарса топиш кераклигини таклиф қилади.

Адвокат Иброҳим Ҳабибуллаевнинг фикрича эса чизмада кўрсатилган белгининг ҳажми бироз кичикроқ бўлиб, унинг 5 х 3 см. ҳажмда бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ҳар бир кўкрак белгиси рақамланган бўлиши, рақамлар белгининг орқа томонида жойлаштирилиши керак ва унинг тегишлилигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳам жорий этилиши лозим. Бундан ташқари адвокат кўкрак белгиси чизмасида сариқ ранг кўпроқ иштилганига ҳам эътироз қилади ва барглардан ясалган чамбарак учун навқиронлик рамзи ҳисобланадиган тўқ яшил рангни синаб кўришни тавсия этади.

Маълумот учун айтадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси жорий йил бошида ўзининг расмий сайтида ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида адвокатларнинг касбий тааллуқлигини англатишни назарда тутувчи кўкрак нишонини жорий этиш таклифини жойлаштириб, унинг намунавий чизмасини ҳам эълон қилган ҳамда адвокатлардан ушбу лойиҳа бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини беришларини сўраган эди. Кўкрак белгисининг намунавий чизмасига эса Адвокатлар палатасининг 2009 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  томонидан руйхатдан ўтказилган логотипи асос қилиб олинган.

2019-02-28 16:55:41  |  2578 |   0  | 

1 изоҳлар

Белгидаги калкон менингча тугри куйилган факат уни учли эмас юмалок шаклга олса янада чиройли чикади. Калкон бу химоя воситаси. Бу белгилаш яна китобни очик шаклини хам киритиш зарур. Рангига келсак хошияси балкон ва завтра но тушса булиб, сарик ранг урнига яшил ранг булгани маъкул. А харфини чап учи перога ухшатилса яхширок булармиди. Хамкасблар таклифлари жонли.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация