Жазони очиқда ўтаётган 28 маҳкум муддатидан олдин озод этилди
Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташ талаб ва тартибларига риоя этмаганлиги учун икки маҳкумга қамоқ жазоси тайинланди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган минтақавий тадбир доирасида сайёр суд мажлиси аҳм ўтказилиб, унда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 28 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди.
Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташ талаб ва тартибларига риоя этмаганлиги учун суд томонидан Ғаллаорол туманида яшовчи И.А. ҳамда Б.Р.га қамоқ жазоси тайинланди. Берилган имкониятдан фойдалана олмаганлар суд ўтказилган бинодаёқ қамоққа олинди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш