Қибрайлик эркак собиқ хотинини ўлдириш учун қотил ёллаганликда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : UzNews.uz

“Буюртма” учун 1500 доллар ваъда қилинган, буюртмачи иш бажарилганлигини тасдиқловчи сохта далилларга ишониб, пул бераётган вақтида қўлга олинган

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаро 1500 АҚШ доллари эвазига собиқ турмуш ўртоғини ўлдиртирмоқчи бўлди.

UzNews.uz сайтининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб хабар беришича, 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, таниши, Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Д.А. собиқ рафиқаси, 1979 йилда туғилган фуқаро Ш.М.ни ўлдириши учун унга 1500 АҚШ доллари ваъда қилаётгани ҳақида маълум қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 13 февраль куни соат 20:00 да Б.Ю. буюртмачи Д.А. билан учрашиб, унга қотиллик жинояти содир этилганлиги саҳналаштирилган фотосуратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилганидан сўнг буюртмачи Д.А. ишни битирганлиги учун фуқаро Б.Ю.га келишилган пулдан 400.000 сўмини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

2019-02-18 15:15:47  |  2142 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация