Навоийда қамоқ муддатини ўтаётган 13 нафар маҳкум озодликка чиқарилди



 
  Расм манбаси : Sputnik

Уларнинг ўталмай қолган муддати ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди Зарафшон шаҳар суди биносида сайёр очиқ суд мажлиси ўтказилди. Унда Навоий вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлими 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ иш материаллари кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Жаҳонгир Каримовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Навоий вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлими 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган ўн уч нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, улар оила аъзолари бағрига қайтарилди. Яъни уларга ўталмай қолган жазоларини ҳалол меҳнат орқали адо этиб, келажак ҳаётларини яхшиланиши учун имконият берилди.

2019-03-18 21:24:28  |  2177 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация