Хусусий нашриёт бутун республика бўйлаб юридик адабиётларни етказиб бермоқда



 
  Расм манбаси : t.me/yuridikadabiyotlar

Бош офиси ва босмахонаси Тошкент шаҳрида жойлашган «YURIDIK ADABIYOTLAR PUBLISH» нашриёти Ўзбекистон Республикасининг кодексларини чоп этмоқда ва бутун республика бўйлаб буюртмачиларга етказиб бермоқда.

Айни пайтда нашриёт ўқувчиларга қуйидаги нашрларни таклиф этади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (қаттиқ муқова) – 57 000 сўм

2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (юмшоқ муқова) – 48 000 сўм

3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (қаттиқ муқова) – 44 500 сўм

4. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (юмшоқ муқова) – 33 000 сўм

5. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (қаттиқ муқова) – 60 000 сўм

6. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси (қаттиқ муқова) – 35 000 сўм

7. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (қаттиқ муқова) – 60 000 сўм

8. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (қаттиқ муқова) – 70 000 сўм.

Ушбу адабиётлардан Солиқ кодекси янги таҳрирда, қолган кодекслар эса энг сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар билан нашр қилинган.

Нархлар қўшимча қиймат солиғи билан кўрсатилган. Ўзбек ва рус тилидаги кодексларни ўз ичига олган алоҳида нашрлар ҳам мавжуд.

Китобларни нақд пул, пластик карточка ёки пул ўтказиш йўли билан харид қилиш мумкин.

Нашриётнинг ўз етказиб бериш хизмати фақат Тошкент шаҳрида ишлайди, вилоятларга эса мижознинг хоҳишига кўра “Ўзбекистон почтаси” орқали ёки хусусий такси машиналари билан етказиб берилади.

Нашриёт вакилининг билдиришича, тез орада корхона кодексларга шарҳларни, шунингдек юридик таълим берувчи ОТМлар талабалари учун ўқув дарсликлари ва қўлланмалар чоп этишни бошлайди.

Қўшимча маълумотларни нашриётнинг Телеграм-каналидан олишингиз мумкин.

2020-08-25 20:04:33  |  885 |   0  | 

2 изоҳлар

Август 30, 2020  10:05

1.Yuridik adabiyotlar publish

Bugungi kunda mavjud kodekslar yuqoridagi roʻyxatda keltirilgan. Respublika boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud. Narxi Oʻzbekiston pochtasi preyskuranti boʻyicha amalga oshiriladi. Agar siz tez fursatda, koʻp miqdorda olmoqchi boʻlsangiz xususiy taksilar orqali yetkazib berishimiz mumkin. Telegram kanalimizdagi telefon raqamiga murojaat qiling.

Август 30, 2020  05:17

2.Фуркат

Барча кодекслар туплами комплект канча булади тулов шакли Канака ва етказиб бериш борми



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация