Адвокатларнинг ҳуқуқлари масаласи халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди



 
  Расм манбаси : 

Муҳокамада эса “Адвокатлар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижалари асосида баён этилган маълумотлар қонунни қўллаш амалиётида мавжуд вазиятни танқидий баҳолаш учун жиддий сигнал ҳисобланиши таъкидланди”.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий сайтида ёзилишича, 2019 йил 8 февраль куни «Тараққиёт стратегияси» марказида адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган мазкур давра суҳбати “мамлакатда адвокатларнинг мақоми ва процессуал ваколатларини кенгайтириш, уларнинг дахлсизлигини ишончли таъминлаш борасида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда соҳанинг келгуси вазифалари ва истиқболларини конструктив муҳокама қилиш учун ташкил этилган”.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд, Бош прокуратура, Адвокатлар палатаси вакиллари, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ҳуқуқий ташкилотининг (Словения) халқаро экспертлари ҳамда адвокатлар иштирок этган Давра суҳбатида, шунингдек, “Бош прокуратура вакиллари томонидан адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиниши ва тазйиқ ўтказилиши ҳолатлари содир этилганда, бу ҳақида хабар бериш учун очиқ ва шаффоф мурожаат механизми яратилганлиги, адвокатларнинг бундай мазмундаги ҳар бир мурожаати шахсан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори назоратида индивидуал ва шаффоф тартибда кўриб чиқилиб, қонуний баҳо берилиши қатъий таъминланиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилиги истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Шу муносабат билан, янги таҳрирда тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси доирасида адвокатларнинг процессуал мақомини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Муҳокама якунлари бўйича томонлар суд, прокуратура органлари ва адвокатлар ўртасидаги конструктив ҳамкорлик ва бу соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг таъсирчанлигини таъминлаш ҳамда адвокатларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун керакли шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди”.

Эслатиб ўтамиз, муҳокамага сабаб бўлган аноним сўровнома натижалари жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси расмий сайти ҳамда Advokatnews.uz интернет нашримизда эълон қилингач, бошқа ОАВ орқали ҳам бу ҳақдаги хабарлар тарқалган ва жамоатчилик эътиборини тортган эди.

2019-02-11 10:55:33  |  2572 |   0  | 

1 изоҳлар

Суриштирув ва дастлабки терговда гумонланувчи, айбланувчи билан утказиладиган барча тергов харакатлари, кейинчалик очик суд мажлислари тулик равишда видео езувга олиниши мажбурийлигини янги тахрирдаги ЖПКда мустахкамлаб куйиш керак. Бу эса, лозим булганда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва химоячиларнинг хатти-харакатларига конуний бахо бериш учун хизмат килиши билан бир вактда баенномалар матнлари тугри еки нотугри езилганлигини аниклаш имкониятини яратади. Эхтимол, бу талаб кимларгадир эриш туюлиши мумкин, лекин нима булганда хам бу хозирги замон талаби ва бу холат халол-покиза ходимларни хеч качон ташвишлантирмаслиги айни хакикатдир.....



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация