Жиззах шаҳрида 5,5 млрд сўмлик электр энергияси истеъмолчилар гарданига юкланган



 
  Расм манбаси : Sputnik

Эгаси аниқланмаган қарздорликни камайтириб кўрсатиш учун, истеъмол қилинмаган шунча энергияни 26 млн нафардан зиёд истеъмолчи бўйнига қарз қилиб “босишган”

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими шаҳар электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахслари томонидан 2016-2017 йиллар давомида эгаси аниқланмаган қарздорликни камайтириб кўрсатиш ва бошқа ғаразли мақсадларда 26 минг 311 нафар истеъмолчи ҳисобига ҳақиқатда истеъмол қилинмаган 5 миллиард 463 миллион 320 сўм миқдордаги электр энергияси асоссиз қўшиб ёзилганини аниқлади.

ЎзА хабар беришича, МИБ электр энергиясидан фойдаланувчиларни хатловдан ўтказганида, 33 минг 971 нафар истеъмолчининг жами қарздорлиги аслида 7 миллиард 72 миллион сўмдан ортиқ эканлиги маълум бўлган. Ҳолбуки, “Электр ҳисоб” дастурида аҳоли қарздорлиги 12 миллиард 535 миллион 653 минг сўм қилиб кўрсатилган эди.

Суриштирувлар натижасида “Электр ҳисоб” дастури ҳамда ойлик ва йиллик ҳисоботлар қалбакилаштиргани, аҳолига қарийб 5,5 млрд сўмлик ортиқча қарз ёзилгани ойдинлашди.

Бундан ташқари, таъминотчи корхона мансабдор шахслари 2016 йил ва 2017 йилнинг биринчи яримида жами 3 минг 371 ҳолатда аҳоли томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган қарийб 1 миллиард 627 миллион сўмлик қарздорликни ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирмасдан, “Электр ҳисоб” дастуридан асоссиз чиқариб юборган.

Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тегиш моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиниб, уларга нисбатан прокуратура жиноят иши очган.

2019-02-06 18:37:21  |  2028 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация