1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан 12 фоиз даромад солиғи олинади



 
  Расм манбаси : myaccountant.org

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар бундан мустасно

Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги 181-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

2018-12-25 16:38:47  |  2923 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация