«Имом иши». Кассация суди 13 йилга қамалган Ҳикматулла қорини оқлади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

12 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида раислик этувчи Б.Алимов, судьялар З.Нурматов ва М.Тургуновалардан иборат таркибда хоразмлик имом Ҳикматулла Юсупов иши бўйича ажримни эълон қилди.

Судья Алимов жиноят ишини синчковлик билан ўрганиб чиққач, Юсупов унга нисбатан эълон қилинган ЎзР ЖК бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни амалга оширмаганини таъкидлади, деб хабар беради Kun.uz.

Судья Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 3-қисмига кўра, содир этилган жиноятга дахли бўлмаган Ҳикматулла Юсуповни айбсиз деб топди ва реабилитация этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1993 йилдан буён Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадраса ва масжидларда ишлаб келган Ҳикматулла Юсупов Хоразм вилояти МХХ ходимлари тазйиқи остида мудҳиш жиноятларда айбланганди. Хоразм вилояти МХХнинг диний масалалар бўйича «куратори» Маҳмуд  Эрметов ва Ҳикматулла қори ўртасидаги зиддият, Юсуповнинг қамалиши билан якунланди.

Масжид имоми вазифасида ишлаб келган Ҳикматулла қори гўёки, аёл кишига шилқимлик қилгани учун МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун 2015 йил 21 апрель куни 15 сутка, 6 май куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Ҳайитбоев қарори билан яна 15 сутка қамоқ жазосини ўташга мажбур бўлган. Шундан сўнг, у Жиноят кодексида назарда тутилган оғир жиноятларни содир этганликда айбланган ва 13 йилга қамоққа «ташланди». Кейинчалик, Хоразм вилояти Ҳарбий прокуратураси 13 йиллик қамоқ жазоси ортида МХХнинг айрим  ходимлари турганини аниқлади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эса имом иши доирасида барча суд қарорларини бекор қилинишини сўраб, Олий судга протест киритганди.

2018-09-13 18:48:37  |  2705 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация