«Фарғона шаҳар электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси пора олганликда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Мансабдор шахслар “газ заправка” ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун хусусий корхона вакилидан 4 минг доллар олаётган чоғида ҳибс қилинган

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда «Фарғона шаҳар электр тармоқлари» АЖ раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О.лар «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 доллар талаб қилиб, шундан 4000 долларни хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в, г» бандлари билан (тамагирлик йўли билан; бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

2019-02-04 18:27:37  |  1783 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация