Фарғонада нефть билан ноқонуний савдо қиладиган фуқаро фош этилди



 
  Расм манбаси : Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Одатда божхоначилар бензин, дизель каби тайёр ёнилғи маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига доир кўплаб қонунбузарликларни фош қилишган. Аммо, Фарғонада бу гал аниқланган ҳолат эса очиғи амалиётда камдан-кам кузатилган, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Х. бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, автомашина салонида полиэтилен қопларга жойланган 710 литр нефть маҳсулоти ортилганлиги аниқланган.

Одатда нефть мураккаб технологиялар асосида заводларда қайта ишланади. Аммо, нефтнинг ноқонуний айланмаси фош этилишига қараганда, “уддабурон”лар энди уни қўлбола цеҳларда қайта ишлашга киришган кўринишади. Бундан-да муҳими, улар бу хомашёни қаердан олишган?

Бу саволларга текширувлар давомида жавоб топилади, деб умид қиламиз.

2018-09-19 12:52:07  |  1819 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация